Роналду «Ал Наср» ғалабасидан кейин ижтимоий тармоқда ёзди

Роналду «Ал Наср» ғалабасидан кейин ижтимоий тармоқда ёзди

Саудия Про-лигасининг душанба кунги учрашувида «Ал Наср» «Ал Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин якунidan сўнг Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа пост қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалия ҳужумчиси бу сафар гол ура олмади, бироқ жамоанинг ғалабасидан мамнунлигини яширмади. Роналду: «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ эътибор!» дея ёзди.

Ушбу уч очко «Ал Наср»ни Саудия Арабистони чемпионати жадвалида иккинчи ўринга олиб чиқди. Пешқадам «Ал Ҳилол»дан ортда қолиш ҳозирча беш очкони ташкил этмоқда.

5 февраль куни Роналду 41 ёшини нишонлайди. Форварднинг «Ал Наср» билан шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунigача мўлжалланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.