«Локомотив» Тошкентда «Ал-Аҳли»ни ишончли тарзда енгди

«Локомотив» Тошкентда «Ал-Аҳли»ни ишончли тарзда енгди
«Локомотив» Тошкентда «Ал-Аҳли»ни ишончли тарзда енгди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган \"Локомотив\" ҳамда БААнинг \"Ал-Аҳли\" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, \"темирйўлчилар\"нинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 20-сониясидаёқ ҳисоб очилди. Бикмаевнинг чап қанотдан кўтарган тўпини Саламат Қуттибоев боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 57-дақиқада бўлса, тиниб-тинчимас Бикмаевнинг ўзи бирга-бир вазиятда иккинчи голни урди.

Шу тариқа \"Локо\" жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Осиё Чемпионлар лигаси, 2-тур
\"Локомотив\" - \"Ал-Аҳли\" — 2:0

Голлар: СаламатҚуттибоев (1), Марат Бикмаев (57)
\"Локомотив\": Игнатий Нестеров, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммад Коне, Шуҳрат Муҳаммадиев, Кахи Махарадзе, Темур Кападзе, Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов, Саламат Қуттибоев, Марат Бикмаев.
\"Ал-Аҳли\": Мажид Носир, Салмин Ҳамиз, Асамоа Гиян, Ҳабиб ал-Фардан, Волид Аббос, Эвертон Риберо, Ҳамиз Исмоил, Муҳаммад Себил, Абдулазиз Санқур, Мажид Ҳассан, Макете Диоп.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.