«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг формасидан норози бўлди

«Ал-Ҳилол» мухлислари Тео Эрнандеснинг формасидан норози бўлди

Француз ҳимоячиси Тео Эрнандес «Милан»ни тарк этиб, Саудия Арабистонига йўл олди. Бироқ у янги жамоаси «Ал-Ҳилол» сафида кутилган даражада порлай олмаяпти ва бу ҳолат мухлисларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда футболчи навбатдаги мағлубиятдан сўнг ижтимоий тармоқларда мухлислардан узр сўраб, вазиятни юмшатмоқчи бўлди. Аммо жавоб тариқасида у изоҳларда ўз манзилига қаттиқ танқидларни эшитди.

Мухлислар Теонинг узр сўрашлари зериктириб юборганини, у семириб қолганини ва аввалгидек югурмай қўйганини ёзишди. Шунингдек, у майдонда фақат "рақамини ўтаб юргани" кўриниб қолаётгани, буни ҳатто Саудия чемпионатида ҳам пайқаш мумкинлиги таъкидланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.