"Ан Наср" сафарда йирик ғалаба қозонди: Роналду 961-голини урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 19-турида \"Ан Наср\" сафарда \"Ал Ҳолуд\"га қарши майдонга тушиб, ўйинни ишончли тарзда ўз фойдасига ҳал қилди. Аввал ҳисоб 2:0 кўринишида шаклланди, кейин эса Команнинг голи барча гапга нуқта қўйиб, таблода йирик ғалабани расмий қилди — 0:3.
Беллашувда асосий воқеа иккинчи бўлим бошида содир бўлди. 47-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни очди — бу 40 ёшли форвард фаолиятидаги 961-голга айланди. Орадан кўп ўтмай, 53-дақиқада Симакан жамоасининг устунлигини янада мустаҳкамлади. 87-дақиқада эса Коман “якуний штрих”ни қўйиб, сафардаги ўйинни анча хотиржам якунлашга ёрдам берди.
Бу натижадан кейин жамоа очколарини 43 тага етказиб, жадвалда 2-ўринга қайтди ва пешқадам \"Ал Ҳилол\"дан атиги 3 очко ортда қолмоқда. \"Ал Ҳолуд\" эса 15 очко билан 14-поғонада қолди.
Ўйин баённомаси
Саудия Пролигаси. 19-тур
\"Ал Ҳолуд\" – \"Ан Наср\" 0:3
Голлар: Роналду 47, Симакан 53, Коман 87
\"Ан Наср\" таркиби: Бенто, Ал Ғаннам, Симакан, Мартинес, Носир (Бушал, 67), Коман (Маран, 90), Ал Ҳассан, Ангело, Мане (Ғариб, 67), Феликс (Камара, 90+1), Роналду (Яҳё, 79).
Қисқаси, Роналду яна ўз “режими”да: имконият бўлса — гол, гол бўлса — тарих. Мухлисларга эса битта гап: бундай формадаги \"Ан Наср\"ни тўхтатиш осон эмас.













