Уго Соуза «Коринтианс»да қолади, «Бешикташ» таклифи рад этилди

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби директорлар кенгаши туркиялик «Бешикташ»нинг дарвозабон Уго Соузани сотиб олиш бўйича расмий таклифини қабул қилмади. Бу ҳақда Estadao хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Истанбул клуби 27 ёшли посбон учун 10 миллион евро таклиф қилган. Шунингдек, трансфер амалга ошган тақдирда Соуза янги жамоасида аввалгисидан 4 баробар кўпроқ маош олиши мумкин эди, бироқ аниқ суммалар очиқланмади.
Уго Соуза аввал «Фламенго» ва Португалиянинг «Шавеш» клубида тўп сурган. У 2024 йилда «Коринтианс»га ижарага келган, ўтган йили эса тўлиқ шартнома имзолаган. Жорий мавсумда дарвозабон 7 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













