Романо Менян учун энг қатъий даъвогарни айтди

Романо Менян учун энг қатъий даъвогарни айтди

Француз дарвозабони Майк Менян "Милан" билан шартномасини узайтирди ва бу хабар Мюнхеннинг "Бавария"си раҳбариятини ранжитди. Гап шундаки, нуфузли инсайдер Фабритсио Романо қайд этишича, Менянни энг тиришқоқлик билан айнан "Бавария" ўз сафига чорлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Романо сўзларига кўра, "Милан" Меняннинг қолганидан жуда мамнун. Аввалроқ энг катта қизиқиш "Челси"дан бўлгани ҳақида ёзилган бўлса-да, амалда энг фаол клуб "Бавария" бўлган. Шунингдек, "Ювентус" ҳам вазиятни кузатган, "Интер"дан эса аниқ қизиқиш бўлмаган.

Менян 2021 йилдан буён "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.