Розеньор Палмер чўққида бўлса уни тўхтатиб бўлмайди деди

Розеньор Палмер чўққида бўлса уни тўхтатиб бўлмайди деди

«Челси» бош мураббийи Лиам Розеньор ярим ҳимоячи Коул Палмернинг ўйинини юқори баҳолади. 7 февраль куни Палмер «Вулверҳэмптон» дарвозасига уч гол уриб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин Розеньор Палмернинг салоҳиятини алоҳида таъкидлади: «Биз Палмер жаҳон даражасидаги футболчи эканини биламиз. У энг яхши формага кирса, уни тўхтатиб бўлмайди», — деди мутахассис.

Коул Палмер 2023 йилда «Манчестер Сити»дан «Челси»га 47 млн евро эвазига ўтганди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2033 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Палмернинг бозор нархини 120 млн евроға баҳоламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.