Луис Суарес: «Реал»га 4 та гол урганмиз, «ПСЖ»га ҳам ура оламиз


“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “ПСЖ”га қарши ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Дастлабки ўйинда каталонияликлар Парижда 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.
“Олдимизда қийин вазифа турибди. Аммо уни уддалаб бўлмас, деб айта олмайман. Биз “Реал”га 4 та гол урганмиз, “ПСЖ”га ҳам ура оламиз”, – деди уругвайлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 2015/16 йилги мавсумда Ла Лига 12-турида “Реал”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Маълумот учун, \"Барселона\" ва \"ПСЖ\" ўртасидаги жавоб ўйини 8 март куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













