Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Клуб маълумотига кўра, даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафидаги илк учрашувини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда ўтказганди. Баҳс 0:4 ҳисобида якунланди, жамоа эса турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Макаров аввалроқ Москванинг «Динамо» клубида ҳам ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













