«Ан-Наср» Роналду талаблари ортидан муаммоларни ҳал қилди

Криштиану Роналду бойкотни якунламоқда. Португалиялик юлдуз ҳафта охирида Саудия Арабистони чемпионатининг «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувида майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, «Ан-Наср» раҳбарияти Роналду босими фонида икки муҳим талабни бажарди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни тўлаб берди. Шунингдек, Роналдуга яқин саналадиган спорт бўлими вакиллари — Жозе Семеду ва Симау Континьо — ўз ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ ушбу икки функционер қишки трансфер кампаниясида муҳим рол ўйнаш имконидан четлатилганди.
Ҳозирда «Ан-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очкога ортда қолмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













