Шевченко Украина терма жамоаси мураббийи борасида қарор айтди

Украина футбол ассосиасияси раҳбари, «Милан» ва «Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шевченкога кўра, УАФ ҳозирча мураббийлар штабида ўзгариш қилиш ниятида эмас: Ребров ишини хотиржам давом эттириши мумкин.
Сергей Ребров Украина терма жамоасини 2023 йилдан бери бошқариб келмоқда.
«Сариқ-кўклар» 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф учрашувларида майдонга тушади. Украина терма жамоасининг илк рақиби Швеция бўлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













