Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти юзасидан берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикия клубдаги ишлари қандай кетаётгани ҳақидаги саволга «ҳаммаси яхши» дея жавоб берди. Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидекми, деган саволга эса у жилмайиб, ҳаммаси ўзини қониқтираётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Жикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилган. Шундан бери у 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.