Шевченко Украина терма жамоаси мураббийи борасида қарорини айтди

Шевченко Украина терма жамоаси мураббийи борасида қарорини айтди

Украина футбол ассосиaцияси раҳбари, собиқ «Милан» ва «Челси» ҳужумчиси Андрей Шевченко миллий терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

УАФ матбуот хизмати келтирган сўзларга кўра, Шевченко Ребровни алмаштириш масаласи кўриб чиқилмаётганини таъкидлаб, мутахассис ишини хотиржам давом эттириши мумкинлигини айтди.

Сергей Ребров Украина терма жамоасини 2023 йилдан бери бошқариб келмоқда.

«Сариқ-кўклар» ЖЧ–2026 саралашидаги гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф ўйинларида майдонга чиқади. Украина терма жамоасининг илк рақиби Швеция бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.