Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти юзасидан берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «ФНЛ с Ильёвым» телеграм-канали эълон қилган видеода кўрсатилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «ҳаммаси яхши» дея жавоб берди. Туркиядаги шароитлар ҳам кўнгилдагидек эканини у табассум билан тасдиқлади.

Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди. Шундан бери у барча мусобақаларда 13 учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.