Мануэль Нойер Германия терма жамоасига қайтмаслигини тасдиқлади

Мануэль Нойер Германия терма жамоасига қайтмаслигини тасдиқлади

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоасига эҳтимолий қайтиши ҳақидаги саволларга аниқлик киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жаҳон чемпионати арафасида немислар дарвозабон позициясида муаммоларга дуч келаётгани сабабли, матбуотда бир неча ойдан бери тез орада 40 ёшга тўладиган Нойер яна бундес жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тинмади.

Чоршанба куни «Бавария» Германия Кубоги 1/4 финалида «RB Лейпциг»ни 4:0 ҳисобида енгди. Учрашувдан сўнг журналистлар Нойердан терма жамоадан кетиши якуний қарорми, деб сўрашди. «Ҳа», — дея қисқа жавоб берди мюнхенликлар сардори.

Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер 2024 йилда Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.