«Боруссия» Дортмунд «Майнц»ни 4:0 ҳисобида енгди, Риерсондан уч ассист

«Боруссия» Дортмунд «Майнц»ни 4:0 ҳисобида енгди, Риерсондан уч ассист

Германия Бундеслигасининг 22-турида Дортмунднинг «Боруссия»си «Сигнал Идуна Парк»да «Майнц»ни қабул қилди ва учрашув тақдирини деярли биринчи бўлимдайоқ ҳал қилиб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

10-дақиқада Юлиан Риерсоннинг узатмасидан сўнг Серу Гираси бош билан ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Риерсон яна бир бор аниқ пас узатди — бу сафар Максимилиан Байер «иккинчи қават»дан фойдаланди ва фарқни иккитага етказди. Танаффус арафасида эса илк гол муаллифи Гираси Риерсоннинг учинчи голли узатмасини ҳам голга айлантириб, дубл қайд этди — 3:0.

Иккинчи бўлимда «Майнц» дарвозабони бир неча бор жамоасини қутқаришга уриниб кўрди: у Феликс Нмечининг хавфли зарбасини қайтарди, стандарт вазиятдан кейин Шералдо Бекер йўллаган тўпни ҳам ушлади. Бироқ 84-дақиқада Риерсон бурчак зарбасини узатди, натижада тўп ҳимоячи Доминик Кор орқали ўз дарвозасига кириб кетди — 4:0.

Ушбу ғалабадан кейин «Боруссия» турнир жадвалида «Бавария»дан бор-йўғи уч очко ортда қолди. «Майнц» эса қуйи поғоналарда, охиридан бешинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.