Роналду навбатдаги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди

Роналду навбатдаги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг навбатдаги учрашувида иштирок этишга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Наср»нинг кетма-кет икки ўйинини ўтказиб юборганди. Бироқ энди у майдонга қайтишни танлади. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Роналду шанба куни «Ал-Фатеҳ»га қарши баҳсда ўйнашга тайёр. Ҳужумчи жамоа билан бирга учрашув бўлиб ўтадиган Эл-Ҳасага ҳам етиб борган.

Ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.