Роналду бойкотдан кейин «Ал-Наср» асосий таркибига қайтди

Роналду бойкотдан кейин «Ал-Наср» асосий таркибига қайтди

Криштиану Роналду яна «Ал-Наср» сафида. Жорже Жезуш бошчилигидаги жамоа шанба куни Саудия Арабистони чемпионатида сафарда «Ал-Фатех»га қарши ўйнайди ва португалиялик ҳужумчи учрашувни асосий таркибда бошлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Наср»нинг мазкур ўйин учун старт таркиби қуйидагича: Бенто, ал-Ганам, Симакан, Мартинес, ал-Амри, ал-Ҳайбари, Брозович, Коман, Мане, Фелиш, Роналду.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Роналду Про-лигадаги «Ал-Наср»нинг аввалги икки учрашувини ўтказиб юборганди. ОАВда эса унинг клуб бошқарувидан норози бўлгани фонида ўйинларни бойкот қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Ал-Фатех» — «Ал-Наср» баҳси 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Учрашувни матнли онлайн трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.