Йелагин Роналдунинг қайтишини алоҳида эътироф этди

Йелагин Роналдунинг қайтишини алоҳида эътироф этди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фатеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирини 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду урди — у бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан сўнг футбол шарҳловчиси Александр Йелагин португалиялик юлдузнинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

«Буюк футболчи иш ташлашдан кейин қайтди ва дарров гол урди. Фақат гол билан кифояланмади, ҳимояда ҳам ишлади — бир неча бор жарима майдончасидан тўпни узоқлаштирди. Ёш боладек югуради! Ҳам қойил қолдим, ҳам ҳавас қилдим», — деб ёзди Йелагин ижтимоий тармоқларда.

Жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида Роналду 19 ўйинда 18 та гол урди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.