Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли омадсизликни айтди

Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли омадсизликни айтди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятида ҳануз ёдидан чиқмайдиган энг аччиқ омадсизлик ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Англиялик футболчи Дортмунднинг «Боруссия»сида ўйнаган пайтида Бундеслигадаги чемпионликни сўнгги турда бой бериб қўйганини эслади. «Майнц» устидан ғалаба «асаларилар»ни чемпионга айлантириши мумкин эди, бироқ учрашув 2:2 ҳисобида якунланиб, олтин медаллар яна «Бавария»га насиб этди.

«Мени ҳозиргача таъқиб қиладиган омадсизликми? “Боруссия” билан мавсумнинг охирги кунида қўлдан кетган чемпионлик. Эслатганингиз учун раҳмат», — дея Беллингемнинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

Жуд Беллингем 2023 йил ёзида, Германиядаги ўша драматик якундан кўп ўтмай, «Боруссия»дан «Реал»га кўчиб ўтганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.