Беллингем фаолиятидаги энг оғир аламли лаҳзани эслади

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятида ҳануз хотирасидан ўчмайотган энг аламли эпизод ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик футболчи Дортмунднинг «Боруссия»си сафида Бундеслига чемпионлигини сўнгги турда қўлдан бой берганини эслади. «Майнс» устидан ғалаба «асаларилар»ни чемпион қиларди, бироқ баҳс 2:2 ҳисобида дуранг якунланди ва олтин медаллар яна «Бавария»га насиб этди.
«Ҳали ҳам ортимдан қувиб юрадиган омадсизликми? «Боруссия» билан мавсумнинг сўнгги кунида бой берилган чемпионлик. Эслатганингиз учун раҳмат», — деб келтиради Madrid Zone ярим ҳимоячининг сўзларини.
Беллингем 2023 йил ёзида, Германиядаги ўша драматик якундон кўп ўтмай, «Боруссия»дан «Реал»га кўчиб ўтганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













