Элагин Роналду бойкотдан сўнг майдонга қайтди ва гол урди

Элагин Роналду бойкотдан сўнг майдонга қайтди ва гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида сафарда ўтган баҳсда “Ал-Наср” “Ал-Фатеҳ” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голлардан бирини 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду киритди — у бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин шарҳловчиси Александр Элагин португалиялик юлдузнинг ушбу учрашувдаги ҳаракатларини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, Роналду нафақат гол урди, балки ҳимояда ҳам фаол ишлади: бир неча бор жарима майдончасидан тўпни узоқлаштирди ва майдонда ёш футболчидек тинмай югурди.

Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 та ўйинда 18 та гол уриб, юқори самарадорлик кўрсатмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.