Елагин Роналду бойкотдан сўнг қайтди ва гол урди

Елагин Роналду бойкотдан сўнг қайтди ва гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафардa «Ал-Фатех»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирига 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду муаллифлик қилди — у майдонга бойкотдан кейин қайтганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг бу ўйиндаги ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

«Буюк футболчи бойкотдан кейин қайтди ва гол урди! Фақат гол билан чекланмай, ҳимояда ҳам ишлади — бир неча бор жарима майдончасидан тўпни узоқлаштирди. Гўё ёш боладек югуради! Ҳам қойил қоламан, ҳам ҳавас қиламан», — деб ёзди Елагин ижтимоий тармоқларда.

Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 та учрашувда 18 та гол урди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.