Гарри Кейн 21-асрда пеналтилар бўйича учинчи бўлди

Гарри Кейн 21-асрда пеналтилар бўйича учинчи бўлди

"Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пеналтини урди. Англиялик форвард Бундеслигада "Вердер"га қарши учрашувда (3:0) 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширди. Ўша ўйиннинг ўзида 32 ёшли футболчи умумий ҳисобда 500-гол маррасига ҳам етиб борди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн 21-асрда пеналтидан 100 та гол урган учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткичда ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионель Месси (112) олдинда бормоқда.

Гарри Кейн 2023 йилда "Тоттенҳэм"дан "Бавария"га кўчиб ўтган. У фаолиятининг катта қисмини лондонликлар сафида ўтказган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.