Калулю ҳакам хатосига қарамай бир ўйинга четлатилди

Калулю ҳакам хатосига қарамай бир ўйинга четлатилди

А Серия расмий сайти ўтган тур якунлари бўйича интизомий қарорларни эълон қилди. Дисквалификация олган футболчилар рўйхатидан «Ювентус» ҳимоячиси Пьер Калулю ҳам жой олди. Француз футболчи бир учрашувга четлатилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Калулюнинг майдондон четлатилиши баҳсли вазият сифатида кўрилмоқда: ҳакамлар корпуси раҳбари Жанлука Рокки футболчига иккинчи сариқ карточка нотўғри кўрсатилганини тан олиб, узр ҳам сўраган. Шунга қарамай, қоидага кўра қизил карточка бекор қилинмагани сабаб дисквалификация кучда қолди.

Натижада Пьер Калулю А Серия доирасида «Комо»га қарши ўйинда «Ювентус» сафида майдонга туша олмайди. Учрашув 21-феврал, шанба куни бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.