Маркинйос Саудия эмас, фақат Қатарга кўчишга рози

Маркинйос Саудия эмас, фақат Қатарга кўчишга рози

Россиялик кўплаб футбол мухлислари учун Саудия Арабистони билан Қатар бир-бирига жуда ўхшаш кўринса-да, ПСЖ ҳимоячиси Маркинйос бу икки йўналишни қатъий ажратмоқда. Франциянинг L’Equipe нашри ёзишича, бразилиялик футболчи Саудия Арабистонига бориш вариантини умуман хоҳламайди, бироқ Қатар таклифига ижобий муносабат билдирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Маркинйос 2013 йилдан буён ПСЖ сафида ўйнаб келмоқда ва ҳозирги таркибда клубда шунча узоқ қолган бошқа футболчи йўқ.

Фаолияти давомида у Бразилиянинг “Коринтианс” ҳамда Италия “Рома”си шарафини ҳам ҳимоя қилган. Маркинйос Бразилия терма жамоаси таркибида 95 та учрашувда майдонга тушган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.