«Вулверҳэмптон» ҳимоячиси биринчи голини фантастика деб атади

«Вулверҳэмптон» ҳимоячиси биринчи голини фантастика деб атади

Англия Премьер-лигасининг 31-турида «Вулверҳэмптон» чемпионат етакчиси Лондоннинг «Арсенал»ига қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб, характер кўрсатди. «Бўрилар» 0:2 ҳисобида ортда бораётган пайтда ярим соат қолганда ҳимоячи Уго Буэно ҳисобни қисқартириб, камбек учун туртки берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин Буэно биринчи голидан катта мамнунлигини яширмади. «Биринчи голимдан жуда хурсандман. Мавсум биз учун осон кечмаяпти, аммо бу гол мен учун кичик тасалли. Энг муҳими, 0:2 дан қайтиб, очко олдик. Шу натижа бизга кейинги ўйинларда ҳам ижобий туртки бериши мумкин», — дея унинг сўзларини BBC Sport келтирди.

Шунга қарамай, ижобий натижага қарамасдан, «Вулверҳэмптон» турнир жадвалида ҳануз сўнгги ўринда қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.