Энтони Гордон «Ньюкасл»да Ширер рекордини янгилади

Энтони Гордон «Ньюкасл»да Ширер рекордини янгилади

Англиялик ҳужумчи Энтони Гордон сафардa Озарбайжоннинг «Қарабоғ» жамоасига қарши ўйинда ҳақиқий шоу кўрсатди. У рақиб дарвозасини тўрт бор ишғол қилиб, жавоб баҳсини амалда расмиятчилик даражасига тушириб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гордон бу натижа билан Чемпионлар лигасидаги рекордлардан бирини ҳам такрорлади ва шу билан бирга «Ньюкасл» учун Европанинг энг нуфузли клуб турнирида янги тарихий маррани белгилади.

Гап шундаки, у Чемпионлар лигасида «Ньюкасл» сафида урилган голлар сони бўйича Алан Ширерни ортда қолдирди: Ширер ҳисобида 7 та гол бор эди. Энди Гордон клубнинг ушбу турнирдaги якка етакчи тўпурарига айланди. Жавоб учрашуви келаси ҳафтада Англияда бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.