Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубида тўп сурган, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболи ва миллий жамоа даражаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, Италия футболи ҳозир инқироз босқичида: клублар таркибидаги легионерлар ҳисобига натижа чиқариб турибди, бироқ терма жамоанинг умумий савияси паст ва жамоа Жаҳон чемпионатига чиқа олмай қолиш хавфи билан юзма-юз.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма ола олмади. Женнаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа энди йўлланма учун плей-офф учрашувларида майдонга тушади.

2026 йилги мундиаль ёзда Шимолий Америкада ўтказилади. Нуфузли турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.