Арбелоа Мбаппенинг соғлиғини хавф остига қўймаймиз деди

Арбелоа Мбаппенинг соғлиғини хавф остига қўймаймиз деди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз футболчи Ла Лигадаги «Осасуна»га қарши учрашувда бошидан охиригача майдонда ҳаракат қилди, бироқ «қаймоқранглилар»ни мағлубиятдан қутқара олмади — 1:2.

«Килиан ўтган ҳафта «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда дам олди. Биз у тайёр эмас, деб ҳисоблаган пайтимизда унинг соғлиғини таваккалга қўймаймиз. Бундай қарорлар барча томонлар иштироқида қабул қилинади», — Арбелоа сўзларини Madrid Xtra келтирди.

Чоршанба куни «Реал» Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида ўз майдонида «Бенфика»ни қабул қилади. Биринчи учрашувда мадридликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.