Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубида тўп сурган собиқ ярим ҳимоячи, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболи ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг таъкидлашича, Италия футболи инқироз даврини бошдан кечирмоқда: клублар легионерлар ҳисобига натижа чиқариб турган бўлса-да, терма жамоанинг даражаси паст ва жаҳон чемпионатига чиқмай қолиш хавфи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади. Дженнаро Гаттузо шогирдлари йўлланма учун плей-офф учрашувларида қатнашади.

2026 йилги мундиал ёз ойларида Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақага АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.