«Санкт-Паули» аутсайдерлар баҳсида «Вердер»ни мағлуб этди

«Санкт-Паули» аутсайдерлар баҳсида «Вердер»ни мағлуб этди

Бундеслиганинг 23-турида «Санкт-Паули» ва «Вердер» ўртасидаги қуйи поғонадаги жамоалар тўқнашуви унчалик бой воқеаларга эга бўлмади. Учрашувда хавфли вазиятлар кам бўлди, бироқ мезбонлар яратган имкониятларидан максимал фойда кўрди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Биринчи бўлим суст ўтди, танаффусдан кейин эса эпизодлар кўпайди: Самюэл Мбангула жарима майдончаси ичидан зарба берди, дарвозабон эса ажойиб сейв билан жавоб қайтарди. 56-дақиқада Данел Синанининг узатмасидан сўнг Хауке Вал боши билан ҳисобни очди. Тез орада Йован Милошевич қайтган тўпни дарвозага жойлаб, мувозанатни тиклади. 71-дақиқада Манолис Салиакаснинг голли пасидан кейин Жоэл Чима Фудзита аниқ зарба билан «Санкт-Паули»га ғалаба келтирди — 2:1.

Ушбу натижадан сўнг «Санкт-Паули» уч очкони қўлга киритиб, «Вердер»ни қуйи учлик — тушиб кетиш зонаси томон сиқиб чиқарди. Мезбонлар эса турнир жадвалида пастдан учинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.