Кавани мухлислар нишонида, «Бока Хуниорс»даги келажаги мавҳум

Кавани мухлислар нишонида, «Бока Хуниорс»даги келажаги мавҳум

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Гап унинг шахсий хоҳишида эмас — клуб ичидаги вазият ва мухлисларнинг норозилиги футболчини «мажбурий равишда» эшик томонга яқинлаштирмоқда. Сўнгги ўйинларда Каванининг ҳаракатлари трибуналарни қониқтирмаяпти ва у тобора кўпроқ ҳуштакбозликка учрамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Охирги бор бу ҳолат футболчи алмаштирилган пайтда кузатилди: «Матадор» майдонни тарк этар экан, мухлисларнинг кескин ҳуштаклари остида йўлакка йўл олди. Бироқ ўзгариш натижа бермади — «Бока» «Платенсе»га гол ура олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Энди аргентиналик журналистлар Каванининг шартномаси узайтирилишига жуда эҳтиёткор баҳо бермоқда. Устига устак, клуб парагвайлик Адам Барейрони трансфер қилди ва кўплар айнан у 39 ёшли тажрибали ҳужумчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.