«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик кучайди

«Коньяспор»га қарши кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» атрофида ички муаммолар борлиги ҳақида гаплар кўпайди. TR24 хабарига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет учинчи ой давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари вазият юзасидан изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада оширмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолганини таъкидлади.
Ҳозирча жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам, бироқ 52 очкога эга ва захирада битта учрашуви бор «Фенербахче» яқин таъқибда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













