Лисандро Мартинес жароҳат сабаб «Эвертон»га қарши ўйнамайди

Лисандро Мартинес жароҳат сабаб «Эвертон»га қарши ўйнамайди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лисандро Мартинес «Эвертон»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. The Athletic хабарига кўра, унда болдир мушаги жароҳати борасида шубҳа пайдо бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фаолияти давомида «МЮ»да турли жароҳатлар билан курашиб келган Мартинес ноябрда майдонга қайтган эди. У чап тиззасидаги олдинги хочсимон боғлам шикастидан кейин тўққиз ой тикланиш жараёнини ўтаган, 28 ёшли футболчи эса АПЛдаги сўнгги 9 учрашувнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди.

Клуб ичида ҳозирги муаммо футболчини 1–2 ҳафтага сафдан чиқариши мумкинлиги айтилмоқда.

Англия чемпионатининг 27-тури доирасидаги «Эвертон» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви 23-февраль куни соат 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.