Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Қозоғистонни енгиб бронзани олди

Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Қозоғистонни енгиб бронзани олди

U-17 Ривожланиш кубогида бронза медали учун ўтган баҳс ҳақиқий драмали сценарийга айланди. Сергей Чигодаев шогирдлари 3-ўрин учун ўйинда Қозоғистонни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақани медаль билан якунлади.

Учрашув аввалида жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйнаган бўлса-да, ҳисоб 23-дақиқада очилди: Расул Акимов аниқ зарба билан Қозоғистонни олдинга олиб чиқди — 1:0. Қозоғистонликлар яна ҳисобни оширишга муваффақ бўлишди: 42-дақиқада Меирам Балтабаев гол урди ва танаффусга жамоалар 2:0 ҳисобида йўл олди.

Иккинчи бўлимда ўйиннинг энг “қизиқ” бурилиши кузатилди. 54-дақиқада Меирам Балтабаевнинг автоголи сабаб Ўзбекистон ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди — 2:1. Шундан кейин ҳар икки жамоа ғалаба учун борини ташлади: темп ошиб кетди, майдонда кескинлик ҳам, эҳтирос ҳам кўпайди.

Ўйин сўнгги дақиқаларда ҳал бўлди. 79-дақиқада Суҳроб Садиржонов жуда муҳим гол урди — 2:2. Орадан бир дақиқа ҳам ўтмай, 80+1 да Мироншоҳ Эшпўлатов ўз номини таблога ёздириб, ғалаба голига муаллифлик қилди — 2:3. Шу тариқа Қозоғистон 3-ўрин учун баҳсда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

U-17 Ривожланиш кубоги
3-ўрин учун баҳс
Қозоғистон — Ўзбекистон 2:3

Голлар: Расул Акимов 23\', Меирам Балтабаев 42\' – Меирам Балтабаев автогол 54\', Суҳроб Садиржонов 79\', Мироншоҳ Эшпўлатов 80+1\'

Бошланғич таркиб: Денис Журавлёв, Миржамол Анваров, Машҳурбек Абдисолиев, Абубакир Раҳимов, Адис Абдунабиев, Ислом Равшанов, Микромил Муродов, Муҳаммад Маматов, Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, Асилбек Алиев, Лазиз Абдураимов.

Захирадагилар: Олим Шомуродов, Элсевар Олимов, Мироншоҳ Эшпўлатов, Аҳрорбек Равшанов, Амирхон Эркинов, Билол Алиев, Муҳаммадодилхон Орифхонов, Суҳроб Садиржонов, Рустам Алиев, Абдулборий Зоиджонов.

Қисқаси, бу ғалаба шунчаки 3-ўрин эмас — ёшларимизнинг характерини кўрсатган беллашув бўлди. Сўнгги дақиқалардаги икки гол эса: “ўйин тугамагунча ҳеч нарса ҳал бўлмайди” деган ҳақиқатни яна бир бор исботлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.