Брентуэйт Эвертонга голларни уришда аниқлик етишмаяпти деди

Брентуэйт Эвертонга голларни уришда аниқлик етишмаяпти деди

Эвертон ўз майдонида яна очко йўқотди: жамоа Манчестер Юнайтедга минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Дэвид Мойес шогирдлари учрашувнинг катта қисмида ўйинни назорат қилган бўлса-да, устунликни голга айлантира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳимоячи Жерред Брентуэйтга кўра, мағлубиятнинг асосий сабаби ҳам айнан шу — вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик. «Менимча, иккинчи бўлимда биз устун бўлдик. Яқинлашувлар, имкониятлар кўп эди, аммо якунловчи зарбалар етишмади. Жамоа бўлиб айнан шу устида ишлашимиз керак», — дея унинг сўзларини BBC Sport келтирди.

Кейинги турда Эвертон Нюкаслга қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.