«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани бир муддатга йўқотиши мумкин

«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани бир муддатга йўқотиши мумкин

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулоти вақтида сон мушагидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз ҳужумчисининг «Ал-Тааун»га қарши бўладиган яқин учрашувда майдонга тушиши катта савол остида. Тез орада Бензема тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг унинг тикланиш муддати аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема бу қишда «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га кўчиб ўтганди. У янги жамоаси сафида учта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ҳамда битта голли узатмани амалга оширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.