Криштиану Роналду Линдси Воннни қўллаб-қувватлади

Криштиану Роналду Линдси Воннни қўллаб-қувватлади

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган футбол суперюлдузи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда америкалик тоғ чанғичиси Линдси Воннни руҳлантирувчи сўзлар билан қўллаб-қувватлади. Спортчи 2026 йилги қишки Олимпиадада оғир жароҳат олгани хабар қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли португалиялик ҳужумчи ўз мурожаатида Вонннинг иродасини алоҳида таъкидлади: «Сен забт этган ҳеч бир чўққи сенинг кучинг билан тенглаша олмайди. Курашни давом эттириш керак. Афсоналар доим яна туриб кетади», — дея ёзди Роналду.

Маълумот учун, Криштиану 2023 йил январидан бери Саудия Арабистонида фаолият юритмоқда. Унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган, футболчининг трансфер нархи эса 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.