«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиши мумкин

«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиши мумкин

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулоти вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Клуб матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз ҳужумчисининг «Ал-Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушиши катта савол остида. Бензема тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин тикланиш муддати аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема қишда «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтди. У янги жамоаси сафида ҳозирча учта ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.