Капелло Леау марказий ҳужумчи эмаслигини таъкидлади

Капелло Леау марказий ҳужумчи эмаслигини таъкидлади

Машҳур мураббий Фабио Капелло «Милан» етакчиларидан бири Рафаэл Леауни соф марказий ҳужумчи сифатида кўрмаслигини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик футболчи аслида қанот вингери бўлса-да, Массимилиано Аллегри қўл остида тез-тез ҳужум чизиғида майдонга тушмоқда. Жорий мавсум А Сериянинг 19 ўйинида Леау 8 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

«Мен учун у барибир ҳужумчи эмас. Урган голлар сонини унутиб туринг — у олдинда жамоа учун таянч нуқта бўла олмайди. Ҳозир буни ишонч билан айтишимиз мумкин», — дея Капеллонинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

26 турдан сўнг «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Интер»дан 10 очко ортда қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.