Капелло Леау ҳақида: У мен учун ҳужумчи эмас, деди

Капелло Леау ҳақида: У мен учун ҳужумчи эмас, деди

Машҳур мутахассис Фабио Капелло «Милан» етакчиси Рафаэл Леауни марказий ҳужумчи сифатида кўрмаслигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик футболчи аслида қанот вингери бўлса-да, сўнгги пайтларда кўпинча ҳужум чизиғида ҳам майдонга тушмоқда. Жорий мавсум А Сериясида у 19 учрашувда 8 та гол урди ва 2 та голли пас берди.

Капеллонинг фикрича, Леау урган голлари сонига қарамай, олдинда жамоа учун таянч нуқта бўла олмайди. «Мен учун у шунчаки ҳужумчи эмас. Голлар сонини унутинг — у олдинги чизиқда жамоага йўл кўрсатадиган футболчи бўлиб бера олмайди», — дея Капеллодан иқтибос келтиради La Gazzetta dello Sport.

26 турдан кейин «Милан» А Серияси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Интер»дан 10 очко ортда қолган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.