Сафонов Чемпионлар лигасидаги ўйинда ПСЖда энг sust бўлди

Сафонов Чемпионлар лигасидаги ўйинда ПСЖда энг sust бўлди

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувида ПСЖ ўз майдонида «Монако» билан муросага келди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги голли дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Париж клуби асосий таркибида дарвозабон Матвей Сафонов майдонга тушди. Whoscored таҳлилчиларига кўра, россиялик голкипер ПСЖнинг старт таркибидаги энг паст баҳо олган футболчига айланди — унинг ўйини 6,3 баллга баҳоланди.

Шунга қарамай, Луис Энрике бошқарувидаги жамоа икки ўйин натижасига кўра «Монако»дан устун келди (3:2 ва 2:2) ҳамда УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўл олди. Кейинги босқичдаги рақиб қуръа ташлаш маросимида аниқланади.

Шунингдек, ПСЖ Сафоновга оид алоҳида мурожаат билан ҳам чиқди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.