«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда ва клуб ичида таранглик бор

«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда ва клуб ичида таранглик бор

«Коньяспор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» атрофида нохуш хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият юзасидан изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирмоқда.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятларини шубҳа остига олди.

Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва бир ўйин захираси бор «Фенербаҳче» яқин таъқибчига айланиб бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.