Диего Коста Симеоненинг энг яхши ва ёмон томонини айтди

Диего Коста Симеоненинг энг яхши ва ёмон томонини айтди

Мадриднинг «Атлетико» клубида тўп сурган собиқ ҳужумчи Диего Коста жамоа бош мураббийи Диего Симеоне ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Коста «матрасчилар» сафида 2007–2014 йилларда ўйнаган, кейин эса «Челси»га трансфер қилинган. 2018 йилда у яна Мадридга қайтиб, клубда яна уч йил фаолият олиб борган.

Ҳужумчининг таъкидлашича, Симеоненинг энг кучли жиҳати — футболчиларни руҳлантириш ва ўзига ишонишга ундаш қобилияти. Энг ёқимсиз томони эса мураббийнинг совуққонлиги бўлган: Коста айтишича, Симеоне айрим футболчиларга, айниқса ўзи муҳим деб билмаган ўйинчиларга нисбатан масофа сақлаган. Шунингдек, у ҳозир «Чоло» ўзгарганини, жамоага нисбатан эмоциона́лроқ ва яқинроқ бўлиб қолганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоне «Атлетико» бошқарувини 2011 йил охиридан бери олиб бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.