Уэйн Руни ўзи ўйнаган энг афсонавий стадионни айтди

Уэйн Руни ўзи ўйнаган энг афсонавий стадионни айтди

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни фаолияти давомида майдонга тушган энг унутилмас стадион қайси эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Англиялик футболчи карьерасининг катта қисмини “Олд Траффорд”да ўтказган бўлса-да, рақиб майдонлари орасида Мадриднинг “Реал” клуби уй аренаси — “Сантьяго Бернабеу”ни алоҳида ажратди.

“Мен ўйнаган энг культ стадион? Менимча, ‘Сантьяго Бернабеу’. Эҳтимол, бу 2013 йилда ‘Реал’га қарши ўйин бўлган”, — дея Руниннг сўзларини Madrid Xtra келтиради. Руни 2021 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.

2012/13 йилги Чемпионлар лигаси 1/8 финалида икки ўйин натижасига кўра “Реал” “қизил иблислар”ни умумий 3:2 ҳисобида мағлуб этган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.