Гʻаллардо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер» абадий тарк этилмайди

Гʻаллардо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер» абадий тарк этилмайди

Марсело Гʻаллардо мураббий сифатида сўнгги ўйинини «Банфилд»га қарши учрашувда ўтказди. «Ривер Плейт» бу баҳсда 3:1 ҳисобида зафар қучиб, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз сериясига нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айнан ўша ёмон натижалар Гʻаллардонинг лавозимини сақлаб қолишига тўсқинлик қилди, бироқ клуб унга чиройли тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса ўйиндан кейинги лаҳзаларда буни жуда ҳиссиётли тарзда намоён этди.

«Шунчаки барчангизга раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан тўлиқ ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмайапман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу — сеҳрли маскан: кетсанг ҳам, барибир клуб билан қоласан», — деди Гʻаллардо кўз ёшларини яширмай.

Эслатиб ўтамиз, Гʻаллардо 1990-йилларда «Ривер Плейт» сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам футболчи сифатида тўп сурган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.