Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида эслади

Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида эслади

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан қандай танишганини ёдга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мессининг айтишича, уларнинг илк учрашуви телевидениедаги «La noche del 10» дастури давомида бўлиб ўтган. Футболчини ушбу кўрсатувга бевосита Марадона ўзи таклиф қилган.

«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда отам, амаким ва жиянларим ҳам бор эди. Уларнинг барчаси ҳам Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза бўлган», — дея Мессининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.