Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида сўзлаб берди

Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида сўзлаб берди

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси ватандоши, футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қаерда ва қандай танишганини эслаб ўтди. Унинг айтишича, бу учрашув телевидениедаги «La noche del 10» кўрсатуви пайтида бўлиб ўтган ва Мессини студияга айнан Марадонанинг ўзи таклиф қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Месси таклифни олгач, иккилланмай рози бўлганини таъкидлади. У кўрсатувга отаси, амакиси ва амакиваччалари билан бирга борган, уларнинг барчаси ҳам Марадона билан кўришиш имконига эга бўлган. Футболчи бу лаҳзани унутилмас воқеа сифатида эслади.

Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.