Луис Энрике: Неймарнинг «Барселона»да узоқ вақт қолишини истардим

Луис Энрике: Неймарнинг «Барселона»да узоқ вақт қолишини истардим
Испаниялик мураббийи Луис Энрике Неймарнинг \"Барселона\" таркибида урган 100 - голи ҳақида фикр билдирди, деб ёзади Уфф.уз сайти.

\"Рақамлар ҳам Неймарнинг кучли футболчи эканлигидан дарак бермоқда. \"Барселона\" уни жамоага таклиф этиб тўғри қарор қабул қилган. Неймар - ҳар бир ҳимоячи учун катта хавф туғдира олади.

Мен унинг \"Барселона\" таркибида яна 900 та гол киритиб, Каталонияд узоқ вақт қолишини истардим\", - дейди Энрике Goal нашрига.

Эслатиб ўтамиз, кеча \"Барселона\" Испания чемпионатидан ўрин олган \"Гранада\"га қарши сафар учрашувида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларнинг бирига муаллифлик қилган Неймар ўзининг \"Барса\"даги 177 учрашувида 100 - голини нишонлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Jasur
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.